Миллий алянс – бу ИТП террорчи-экстремист ташкилотининг ўзи
2018 йилнинг 9 сентябрида «Ислом тикланиш партияси» террорчи-экстремист ташкилоти (ИТП ТЭТ) учта кам танилган, аниқроқ айтадиган бўлсак, виртуал тузилмалар – Тожикистон эркин фикрловчилари форуми, Ислоҳотлар ва тараққиёт ҳаракати, Марказий Осиёнинг Европа Иттифоқидаги муҳожирлар ассоциацияси билан биргаликда Тожикистон миллий алянси ташкил этилгани ҳақида эълон қилиб, унинг раҳбари кутилганидек ИТП ТЭТ раҳбари М.Кабирий бўлди.
Миллий алянс пайдо бўлиши бу тарихида учта ҳолат ўзига эътиборни жалб этади.
Биринчидан, Тожикистон ичкарисида вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган янги тузилманинг Душанбедан узоқдаги Варшава шаҳрида ташкил этилиши факти. Бундай сиёсийлаштирилган ташкилотларнинг хорижий мамлакатлар ҳудудларида пайдо бўлиши махсус хизматлар иштирокисиз эканлиги имкониятига фақат содда, сиёсатдан йироқ ва разведка органлари фаолияти билан мутлақо таниш бўлмаган одам ишониши мумкин. Хорижий махсус хизматлар томонидан ўзларини қизиқтирган давлатларга қарши «қувғиндаги мухолифат»дан фойдаланиш технологияси асрлар давомида чархланган бўлиб, дурагай урушлар бугунги даврида қарийб мукаммал бўлди.
Иккинчидан, Миллий алянс муассислари ҳайъати етарлича ўзига хос хусусиятга эга. ИТП ТЭТдан ташқари, бошқа учта ташкилотдан биронтаси ҳам ҳақиқий сиёсий куч, ижтимоий база ва аҳоли орасида қандайдир мақомга эга эмас. Моҳиятан, ИТП ТЭТнинг зикр этилган шериклари фақат қоғозда мавжуд бўлиб, ҳеч қандай амалий аҳамиятга эга эмас ва ИТП ТЭТ учун пардадан бошқа ҳеч нарса эмас.
Учинчидан, Миллий алянс асосий вазифаларидан бири сифатида «Тожикистонда демократик, ҳуқуқий ва дунёвий тузумни ҳимоялаш, ҳар бир киши учун сўз, фикрлаш, виждон эркинлигини қайтариш, йиғилишлар ва бирлашмалар учун шароит яратиш ва қўллаб-қувватлаш» дан иборат, дея белгиланган. Буларнинг барчаси ўнлаб йиллар мобайнида ўзгармасдан қолаётган ҳамда қонли тажриба – конституцион тузумни зўравонлик билан ўзгартириш, исломий давлатни ташкил этиш ва Тожикистонда шариат тартибларини ўрнатишга интилаётган ИТП ТЭТнинг дастурий мақсад ва вазифаларига умуман қарама-қаршидир.
Шу сабабли, 1990 йилларда ИТП жангарилари қисқа муддатга Тожикистоннинг тоғли ноҳияларида хусусий республикаларини ташкил этишнинг уддасидан чиққанликларини эслашнинг ўзи етарли. Ўша ерда юз берган даҳшатли воқеаларни ИТП ТЭТнинг собиқ аъзоси Иззатулло Саъдулло шундай изоҳлайди: «1993 йилнинг январида Рашт минтақаси вақтинча ТИТП назорати остида турганида улар шу ондаёқ ўзларининг «Ғарм исломий республикаси» кичик давлатини ташкил этишиб, у ерда ўзларининг экстремистик ТИТПчи тушунчаларига хос исломий тартиб ўрнатишди. Ушбу исломий давлат президенти этиб ТИТП сиёсий кенгаши аъзоси Саъдидини Рустам, мудофаа вазири этиб – шафқатсиз қўмондон Ризвон Садиров эълон қилинди. Эътибор қаратинг, ўзини эълон қилган давлатнинг биринчи фармонлари қуйидагилар эди: «аёлларнинг уйдан чиқишларига тақиқ», «эркак соқолининг узунлиги тўрт бармоқдан кам бўлмаслиги керак», «қизларнинг мактабга боришларини тақиқлаш», «ҳар бир оиладан икки нафардан мужоҳидни хизматга албатта чақириш», «халққа озиқ-овқат захиралари – ун, асал, чорва, картошка, олма ва бошқаларни бериш жангарилар ихтиёрида», «тўйда мусиқани тақиқлаш» ва ҳоказолар. Агар ТИТП «исломий давлати»нинг бу фармонларини ИШИД фармонлари билан таққосланса, ҳеч қандай фарқни топиб бўлмайди… ТИТПчиларнинг Тожикистондаги ғалати ихтиролари, яъни «бочка-турма» ва «бочка-қийноқ» ТИТП ва ИШИД битта тушунча эканлигидан яна бир бор гувоҳлик беради. ТИТПнинг бу ноинсоний ихтироси шундан иборат эдики, ТИТПчилар одамларни су вёки ёнилғидан бўшаган бочкаларда тутиб туришарди. Баъзан битта 1-2 тонналик бочкага 8-10 кишини солишиб, устидан қулфлашарди. Бундай қамоқдан қочиш имконсиз. Аксар ҳолатларда одамлар иссиқ, ҳаво етишмаслиги ва қўланса ҳид сабабли аста-секинлик билан ўлишарди. Қишда эса бундай қамоқларда совуқдан ўлишарди. Ишончли манбаларга кўра, бундай қамоқлардан Жирғатол ва Тожикободда ТИТПнинг таниқли қўмондонлари Шайхи Ерибек, Нурободда – Мулло Абдулло, Роҳатийда эса – Раҳмон «Гитлер» ва Мансур Муаккаловлар фойдаланишарди.
Алянс томонидан эълон қилинган демократик ва дунёвий тузумни ҳимоялаш вазифасини таъкидлар экан, экспертлар бу мақсадлар остига раҳбарлари томонидан Суриядаги ИШИД гуруҳига жўнатилган, ҳозир эса, террор командасини кутган ҳолда, Тожикистон билан чегарадош афғон провинцияларида тўпланган ИТП ТЭТнинг ўтакетган мутаассиблари имзо қўйганликларини тасаввур қилиш имконсизлигига ишора этишмоқда.
Тожикистон энг янги тарихи ва ИТП ТЭТнинг ундаги бузғунчи ролини билган ҳолда, келтирилган фикрга қўшилмасдан бўлмайди. Бироқ унда Миллий алянс каби ғайритабиий дурагайнинг пайдо бўлиши кимга ва нима учун керак бўлди?
Бу саволнинг жавоби бир вақтнинг ўзида содда ва мураккабдир. Содда, чунки ИТП ТЭТ аллақачон хорижий махсус хизматлар амалиётларида қўғирчоқ ҳисобланиши ҳақиқатини очиш керак. Шунда ҳаммаси ўз изига тушиб кетади. Мураккаблиги шундаки, бу қўғирчоқдан фойдаланиш махсус хизматлар қандайдир натижаларга эриша олишлари учун аниқ бир шароитлар мавжудлигини тахмин этади. Мазкур шароитлар кўпгина омиллар билан боғлиқ бўлиб, улар орасида ғарб жамиятига ташқи қоидаларга риоя этиш зарурати, ИТП ТЭТга имижли, майли, ҳатто қалбаки мақом берилиши аҳамияти, махсус хизматлар томонидан ИТП ТЭТга сиёсий, моддий ва бошқа ёрдамларни қонунийлаштириш эҳтиёжи, халқаро ва минтақа даражасида тезлик билан ўзгараётган геосиёсий вазиятни ҳисобга олишни ажратиб кўрсатиш мумкин.
Соғлом ақлга зид фикр шундаки, бундай барча омилларнинг олдини олиш учун мустақил таҳлилий тадқиқотлар ўтказилиши талаб этилиб, улар натижалари тезлик билан ўзгараётган геосиёсий воқеийликлар сабабли охирига етгунига қадар эскириши мумкин.
Бироқ шунга қарамасдан, ҳатто Ғарбда мавжуд бўлган «икки стандарт» ҳолатида ҳам, сиёсий элиталар, ижтимоий босимлар туфайли террорчи тузилмаларни очиқчасига қўллаб-қувватлашларини қонунийлаштиришда аниқ мушкулликларни ҳис этаётганликларини англамасдан бўлмайди. Уларнинг сўнгги йилларда халқаро ҳамжамиятга ИТП ТЭТни «мазлум сиёсий мухолифат» сифатида кўрсатишга муваффақиятсиз уринишлари ҳам шундан келиб чиқмоқда.
Бироқ Тожикистон бугунги тарихида ИТП ТЭТ 1990 йиллар ўзини жуда обрўсизлантирган бўлиб, унинг ортидан жиноий ишлар юзлаб томлари ва минглаб ашёвий далиллар билан мустаҳкамланган террор жиноятларининг қонли этаги судраляпти. ИТП ТЭТнинг хорижий хожалари ва ҳомийлари қанчалик ҳаракат қилишмасин, белгиланган тарихий фактларга қўл силтаб бўлмайди.
Шунинг учун ҳам «Тожикистон миллий алянси» номли лойиҳа юзага келган. Вазиятни баҳолар экан, жамиятшунос Акрам Қурбонов бу борада адолатли таъкидлайди: «Алянс вужудга келиши атрофидаги беҳуда униришлар ҳам, айтилган низомий вазифалар ҳам гўзал декорациядан бошқа нарса эмас. Унинг ҳақиқий имкониятлари бутун мажмуидан Тожикистон Ҳукумати фаолиятини обрўсизлантириш ва жамият онгини манипуляция қилиш бўйича фаол ахборот кампаниясини олиш боришгина амалий натижа бериши мумкин. ИТП ТЭТ раҳбари (бир вақтнинг ўзида Миллий алянс раҳбари) М.Кабирий фаолиятнинг айнан шу йўналишини истиқболли дея белгилади: «Бизнинг асосий вазифамиз – тожик халқига вазиятни яхшилаш учун нима қилиш кераклигини етказиш… ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали бунинг имкони бор. Биз бу билан аввал ҳам, бироқ айро-айрок, мувофиқлаштирмасдан ва ўзига хос дастурсиз шуғулланганмиз. Миллий алянс партия ва гуруҳларда мавжуд барча захираларни бирлаштириш ҳамда ахборот фаолияти диапазонини кенгайтириш ниятида… Бу мамлакатдаги вазиятга таъсир ўтказишнинг ягона усули эмас, бироқ барчасидан энг самаралисидир. Халқни аввалига ахборот тўсиғидан чиқариш зарур. Фақат ўшанда у ўз ҳуқуқлари учун курашга тайёр бўлади».
Шу тарзда, М.Кабирий Алянс жамиятда ижтимоий кескинликни кучайтириш ва мамлакатда вазиятни издан чиқариш, жаҳон ахборот фазосида Тожикистон давлат органлари ишини бузиб кўрсатиш ва обрўсизлантириш, ёллаш учун асос тайёрлаш ва фуқаролардан ўз террорчи фаолиятларида фойдаланиш мақсадида Тожикистон фуқаролари онгини идеологик ғояларни сингдиришини очиқчасига айтмоқда. Танланган ахборот стратегияси чизиғи ва унинг ҳақиқий мақсадлари аниқ бўлиб, М.Кабирийнинг Алянс Тожикистон халқига ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишни таклиф қилиши тўғрисидаги маърузаси цитатасида ифодаланган бўлиши мумкин.
М.Кабирийнинг очиқчаси гапириши конституцион тузумни ағдаришга ҳаракат қилиш алянснинг моҳиятан ҳаракатчан кучи ҳисобланишини кўрсатади.
Шу тариқа, Миллий алянс – бу ИТП ТЭТнинг ўзига бўлиб, у янги ёрлиқ билан ўзининг ҳақиқий террорчи моҳияти ва содир этган жиноятларини яширишга уринмоқда. Бироқ номи ўзгариши билан ИТП ТЭТ халқаро террорчи ташкилотлар билан ўзининг жиноий режалари ва алоқаларини ўзгартирмаганини ҳисобга олиш керак.
Айнан шунинг учун, экспертлар шундай ҳисоблашади: «Ғарб сиёсий элиталари ИТП ТЭТ билан ўйнашишлари ва унинг ҳимояси остида «Миллий алянс» каби янги тузилмаларни ташкил этишлари ёмон оқибатларга олиб келади. Охир-оқибат, ғарб мамлакатлари солиқ тўловчилари пулларидан озиқланган ТИТПчи террорчилар истаган вақтларида назорат остидан чиқишлари ва қуролларини ўз хожаларига қарши қаратишлари мумкин. Бундай ҳолат махсус хизматлар яширин амалиётларида кўп такрорланган. Ва ўшанда ИТП ТЭТ Европа юрагидаги ҳақиқий зирапчага айланиб, ундан қутулиш осон бўлмайди».
Келтирилган таҳлилий фикрни асосланмаган, дея эътироф этиш мумкин эмас. Бу Тарих хонимнинг ўзи томонидан тасдиқланган.
Алексей Алёшин,
"Law and People" («Қонун ва одамлар») инсон ҳуқуқлари ҳимояси бўйича жамоатчилик ташкилоти аъзоси.